Хотира боқий, қадр- муқаддас

10.05.2022, 16:21

Хотира боқий, қадр- муқаддас

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ва барча туман партия ташкилотлари, депутатлар, партия фаоллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олиб, байрам билан табриклашди.

Партия фаоллари ва депутатлар кекса нуронийлар билан дилдан суҳбатлашар экан, бугунги шундай дориломон кунларга етказганига, тинч-тотув яшаб келаётганига, халқимизнинг эртанги порлоқ келажаги ҳақида илиқ фикрлар билдиришди, дуолар қилишди.

Ҳар бир ташриф давомида нуронийларга партиянинг эсдалик совғаларини улашдилар.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+