Депутатлар маҳалла раислари сайловини адолатли ўтказишда назорат ўрнатди

18.05.2022, 14:55

Депутатлар маҳалла раислари сайловини адолатли ўтказишда назорат ўрнатди

Охирги олти йил ичида Маҳалла институтига катта эътибор берилди. Бу борада ижобий ўзгаришларни кўришимиз мумкин. Маҳалла-жамиятнинг ташаббускор ташкилотига айланиб бормоқда. Ўзингизга маълум, жорий йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати тугаши муносабати билан Сенат Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 105-моддаси ҳамда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонунларнинг тегишли моддаларига мувофиқ фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг навбатдаги сайловини шу йилнинг май ойида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига ҳар томонлама кўмаклашиш, сайловни ўтказишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, сайлов ўтказиладиган жойларда тиббий хизмат кўрсатилишини самарали ташкил этиш, санитария-гигиена талаблари ва карантин қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш, шунингдек, сайлов жараёнини кенг ёритиш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб олинди.

Бу галги сайловлар мамлакатимиз ривожланишининг бутунлай янги босқичида, жумладан, маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг устувор йўналиши этиб белгиланган тарихий паллада бўлиб ўтаётганлигини алоҳида таъкидлаш мумкин. Фуқаролар йиғинлари сайловини юксак савияда, муқобиллик, ошкоралик ва қонунийлик тамойилларига қатъий риоя этган ҳолда, айниқса, бу муҳим сиёсий жараённинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича амалий ишлар қилинди.

Жорий йилнинг май ойида ўтаётган Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сайловни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзоси ва кузатувчи сифатида иштирок этмоқдалар. ЎзЛиДеПдан сайланган депутатларимиз ушбу жараёнларда фаол қатнашиб сайловни ташкил қилиш ва адолатли ўтказишда очиқлик ва шаффофликни таъминлашда ўзларини ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Улуғбек Ишанходжаев,

 O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    569
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+