Партия ташкилотлари фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, муҳим вазифалар топширилди

20.05.2022, 14:49

Партия ташкилотлари фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, муҳим вазифалар топширилди

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Унда партия ҳудудий, туман ва шаҳар Кенгашларининг жорий йилнинг ўтган даври мобайнида олиб борган фаолияти танқидий- таҳлил қилиниб, келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев сўз олиб, вилоят Кенгаши томонидан  “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастури, 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида ишлаб чиқилган йўл харитасида белгиланган устувор вазифалар ижроси, амалга ошириш механизмлари, бунда партия ташкилотларининг ўрни хусусида тўхталди.

Партия туман ва шаҳар Кенгашлари фаолияти ҳақида фикр юритаркан, юқори партия ташкилотлари томонидан берилган топшириқ ва вазифалар ижросига катта масъулият билан жиддий ёндашиш зарурлигини таъкидлади.

Бундай буёғига ҳар бир партия ташкилоти фаолияти юзасидан рейтинг назорати ташкил қилиниб, шу асосда баҳолаш механизми ишга туширилишини маълум қилди.

Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгиланган муҳим вазифалар ижроси, кадрлар билан ишлаш, партиянинг кадрлар захирасини шакллантириш, сафимизни билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш, қуйи бўғин фаолиятини кучайтириш, матбуот хизмати, БПТлар билан ишлаш йўналишида қўлга киритилган қатор ютуқлар билан айрим камчиликлар ҳам йўқ эмаслигини қайд этди.

Ўзаро очиқ муҳокама руҳида ўтган йиғилишда фаолиятида сусткашликка йўл қўйган туман, шаҳар кенгашлари бирма-бир таҳлил қилиниб, уларга самарали ишлашлари учун зарур бўлган амалий тавсия, кўрсатма ва маслаҳатлар берилди.

Йиғилишда шунингдек, партия вилоят Кенгаши ходимлари, фаоллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар ҳам сарҳисоб қилинди. Хусусан, бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш, депутатлар фаолиятини янада жонлантириш, “Ёшлар” ва “Аёллар қаноти” лойиҳаларини оммалаштириш, сиёсий ўқувларнинг сифат даражасини ошириш орқали салоҳиятли, дунёқараши кенг, юксак билимли, Ватан ва халқ олдидаги масъулиятни сезадиган кадрлар захирасини шакллантириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    507
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+