Депутат ёрдамида гурланлик хотин-қизларга субсидия тақдим қилинди

24.05.2022, 15:54

Депутат ёрдамида гурланлик хотин-қизларга субсидия тақдим қилинди

Бугун Гурлан туманида партия туман Кенгаши раиси, туман депутати Умиджон Базарбоев хотин-қизларга субсидия асосида 20 бош парранда топширди.

Субсидия айнан Гурлан туманидаги “Мойли”, “Ватанпарвар” ва “Эшимжирон” МФЙ ларидаги “Аёллар дафтари”га кирган хотин-қизларга берилди. Энди бу ишсиз аёллар берилган паррандаларни нафақат ўз оилалари учун парвариш қилишади, балки ўз иқтисодий ахволларини яхшилаш учун ҳаракат қилишади.

Бу эса Гурлан туман Кенгаши масъулларининг ахолини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик қилмоқчи бўлган фуқароларга қонун доирасида амалий ёрдам берилаётганига яна бир мисолдир. Бу каби амалий ёрдамлар Хоразм вилоятининг бошқа туманларида ҳам амалга оширилмоқда.

Нигора Абдумуталова

ЎзДЖТУ талабаси

  • Кўрилди
    326
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+