Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда БПТлар ҳам фаол иштирок этмоқда

01.06.2022, 17:18

Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда БПТлар ҳам фаол иштирок этмоқда

Шу кунларда партиянинг барча ҳудудий кенгашлари, маҳаллий кенгашлар депуттлари, бошланғич партия ташкилотлари иштирокида Конституцияни такомиллаштириш юзасидан турли мулоқотлар ташкил қилинмоқда.

Балиқчи туманидаги Қишлоқ хўжалиги бўлими қошидаги бошланғич партия ташкилотида “Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда O‘zLiDePнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда O‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Хуршидахон Халилова, раис ўринбосарлари, партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари,  фахрийлар, ишчи гуруҳ аъзолари, тадбиркорлар, фермерлар, ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб, O‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши раиси Х.Халилова сўзга чиқиб, Бош Қомусимизни такомиллаштириш бўйича таклифларни умумлаштириш ва Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитасига тақдим этиш бўйича партия Андижон  вилоят Кенгаши қошида тузилган ишчи гуруҳи таркибини таништириб ўтди ва юртимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида барча соҳаларда, айниқса, сиёсий-ижтимоий жараёнларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни янада жадаллаштириш лозимлиги баробарида конституция такомиллаштирилишини ўта долзарб масала сифатида кун тартибига қўяётгани, шунингдек, амалдаги Конституциямиз мамлакатимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқ ва катта ўзгаришларнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори ва энг асосий кафолати бўлиб келганини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда сўз олганлар сўнгги йилларда “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимиз фаровонлигини янада ошириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда кучли фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида белгиланганлигини алоҳида таъкидлади.  

Давра суҳбати якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб берилди ҳамда улар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар ёзиб олинди.

Хасанбой Тилаболдиев,

 O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    467
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+