Конституциямизни такомиллаштириш жараёнида маҳалла аҳли ҳам асосли таклифлар билдиришмоқда

03.06.2022, 17:04

Конституциямизни такомиллаштириш жараёнида маҳалла аҳли ҳам асосли таклифлар билдиришмоқда

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда эришилган ютуқ ва катта ўзгаришларнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келган Конституциямизни жамиятимиздаги бугунги реал воқеликка, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги улкан марраларга, шиддатли ислоҳотлар ўзанига мослаштириш бугунги куннинг асосий талабларидан биридир.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши фаоллари, депутатлар томонидан жойларда ташкиллаштирилаётган тадбирларда кенг жамоатчилик вакиллари томонидан конституциямизни ислоҳ қилишга оид кўплаб асосли таклиф ва мулоҳазалар билдирилаётгани ҳам Янги Ўзбекистонни бунёд этишга қаратилган ислоҳотлар тақдирини белгилаб берувчи ўта муҳим бу масалага юртдошларимиз ҳам жуда катта  масъулият билан ёндашаётганини кўрсатиб турибди.

Зомин туманидаги “Ширин” Қишлоқ фуқаролар йиғинида ташкил этилган ва депутатлар, партия фаоллари, нуронийлар, маҳалла аҳли иштирок этган “Конституцияни такомиллаштириш – тарихий эҳтиёж” мавзусида давра суҳбатида ҳам ширинликлар томонидан Асосий Қомусимизни такомиллаштиришга оид 6 та таклиф билдирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, O’zLiDeP Зомин туман Кенгаши фаоллари, депутатлар иштирокидаги бу каби тадбирлар, учрашув ва давра суҳбатлари тумандаги барча маҳалла, корхона ва ташкилотларда ташкил этилмоқда ва билдирилган таклифлар умумлаштирилмоқда.

Примқул Нурматов,

O’zLiDeP Зомин туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    619
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+