O’zLiDeP фаоли “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил қилди

 O’zLiDeP фаоли “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил қилди

O’zLiDePнинг “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида Шароф Рашидов туманидаги “Zebo Bahromxo`ja” тикувчилик цехида маҳаллардаги “Аёллар дафтари”га киритилган опа-сингилларимиз учун маҳорат дарси ташкил қилинди. Мазку тикувчилик цехига партиямиз фаоли – Зебо опа Зокирова раҳбарлик қилади.

Тикув цехида “Яхтанлик” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 10 та аёл доимий иш билан таъминланган. Қолаверса, 20 нафар шогирдлар ҳам етишиб чиқди. Ҳозирда 5 та янги замонавий машинкага эга бўлган тикувчилик цехида турли хилдаги бежирим кўйлаклар, ҳарбийлар формалари тайёрланмоқда.

Зебо опадан ўз иш  тажрибасини, маҳоратини ўртоқлашиш мақсадида маҳорат дарслари ташкил этишда ёрдам беришни сўраганимизда, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда партиянинг ёрдами катта бўлган, деб  дарҳол рози бўлди.

Тикув цехига, нафақат тикувчилик сир-асрорларини, балки харидор билан ишлашдан тортиб маҳсулотни истеъмолчига етказишгача бўлган жараённи ўрганиш иштиёқидаги 15 нафардан ортиқ хотин-қизларни таклиф қилдик. Очиқ, самимий суҳбат тарзида ўтган маҳорат дарсида йиғилганлар амалий жараён билан бевосита танишиб, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб топиш имконига эга бўлишди.

Яна бир эътиборли томони, тадбирда иштирок этган халқ депутатлари Ш.Рашидов туманидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Нигора Асқарова маҳорат дарсида иштирок этган икки нафар аёлнинг қарорини қўллаб-қувватлаб, уларга замонавий тикув машинкалари олиб беришда амалий ёрдам берадиган бўлди.

Саида Умаралиева,

 O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    276
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+