Конституциявий ислоҳотлар: кенг аҳоли қатлами вакиллари фаоллик кўрсатмоқда

08.06.2022, 14:20

Конституциявий ислоҳотлар: кенг аҳоли қатлами вакиллари фаоллик кўрсатмоқда

"Ўзбекистон почтаси" акционерлик жамияти Хоразм филиалида “Тараққиётнинг Конститутцияда акс этиши – объектив зарурият” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича фикр ва таклифлар "Ўзбекистон почтаси" АЖнинг ҳудудлардаги филиаллари ҳамда туман ва шаҳарлардаги  бўлимлари орқали ҳам қабул қилинмоқда. Шуни таъкидлаш керакки почта орқали қабул қилинаётган таклифларни бепул қабул қилиш йўлга қўйилган.

Тадбирда сўз олганлар Конституциявий ислоҳотлар жараёнини аҳолининг кенг  қатламига  тушунтириш,  Бош  Қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларда ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқароси, шу жумладан,  почта ходимларининг ҳам фикр ва таклифлари муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этишди.

Давра суҳбати давомида "Ўзбекистон почтаси" АЖ Хоразм филиали жамоаси томонидан  кўплаб таклифлар билдирилди.

Қизғин давом этган давра суҳбатида ишчи гуруҳ аъзолари, партия вилоят Кенгаши масъуллари  тадбир иштирокчилари томонидан билдирилган таклифларнинг аксарияти ўринли ва тўла асосли эканлигини таъкидлаб, фаол иштирокчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Қудрат Бекметов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати ёрдамчиси

  • Кўрилди
    561
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+