"Ишбилармон аёл- 2022" Республика кўрик-танловининг Поп туман босқичи ғолиблари аниқланди

13.06.2022, 17:24

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Ишбилармон аёл- 2022" республика кўрик танловининг Поп туман босқичи ўтказилди.

Кўрик танловда сўз олганлар бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларнинг тадбиркорлик қилишлари учун барча имконият ва имтиёзлар яратиб берилаётганлиги, бу орқали минглаб иш ўринлари яратилиши, халқимиз турмуши фаровон бўлишига сабаб бўлаётганлигини алоҳида эътироф этди.

Туман кўрик танловида 18 нафардан ортиқ ишбилармон,  тадбиркор,  ҳунарманд  аёллар ўз маҳсулотлари кўргазмаси билан фаол иштирок этишди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчиларни баҳолаб боришди ва турли номинациялар бўйича ғолибларни аниқлашди.

Унга кўра биринчи ўрин тумандаги "Шахобиддин-Шукрона" МЧЖ раҳбари Давронова Наргиза қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин "Махлиё" ЯТТ раҳбари Исмоилова Махлиё ҳамда учинчи ўрин ҳунарманд Лутфиллаева Назирага насиб этди.

Ғолибларга партиянинг диплом ва эсталик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    443
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+