Конституцияга ўзгартириш киритишда таълим ислоҳотларига эътибор қаратилиши борасида таклифлар билдирилди

16.06.2022, 17:42

Конституцияга ўзгартириш киритишда таълим ислоҳотларига эътибор қаратилиши борасида таклифлар билдирилди

Шу кунларда мустақиллигимизнинг ҳуқуқий асоси, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдевори бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига доир ислоҳотлар жараёни жуда қизғин тусга кирди.
O’zLiDePнинг жойлардаги ташкилотлари ҳам мана шу жараёнда фаоллик намунасини кўрсатиб келишмоқда.

Партия Ангрен шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Бўстон” МФЙ даги 33-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган давра суҳбати ҳам айни мақсад йўлида ташкил этилди.

Бош қомусимизни такомиллаштириш масаласи кенг муҳокама қилинган тадбирда OzLiDeP шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши бдепутати Вадим Ли, партия шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Муқаддам Нарбаева, халқ депутатлари ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари депутатлари, партия хайрихоҳлари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги улкан ўзгаришлар мамлакатимиздаги ўрта синфнинг асосини ташкил қилувчи сиёсий куч партия электорати манфаатларига тўла мос келиши ва “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” ғояси асосида амалга оширилаётганини таъкидлашди.

Суҳбат давомида сўзга чиққан мактаб ўқитувчиси, БПТ раиси Е.Расулова халқ таълимида сифат кўрсаткичи самарадорлигини янада ошириш тўғрисида ўз таклифини берган бўлса, унинг ҳамкасби М.Базарова атроф-муҳит, экология борасида алоҳида боб қўшилиши, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш маданиятини юксалтириш борасидаги масалаларга кенг эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида ўз таклифларини билдирди.

Тадбир якунида OzLiDeP шаҳар Кенгаши аппарати раҳбари Муқаддам Нарбаева тадбирда тушган таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилиб, партиянинг юқори ташкилотлари орқали Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича тузилган комиссия ишчи гуруҳига тақдим этилишини таъкидлади.

Конституцияга ўзгартириш киритишда таълим ислоҳотларига эътибор қаратилиши ва бошқа таклифлар билдирилган тадбир муҳокамаларга бой тарзда ўтди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    441
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+