Конституция – ҳуқуқий фаровонлигимиз асоси

17.06.2022, 14:52

Конституция – ҳуқуқий фаровонлигимиз асоси

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ва Гулистон шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалида “Конституция – ҳуқуқий фаровонлигимиз асоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давлатнинг шаклланишида Конституция муҳим аҳамиятга эга. Бизнинг Бош Қомусимизда халқимизнинг имон-эътиқоди, меҳр-оқибати, ор-номуси ва диёнати каби эзгу фазилатларнинг барчаси эътиборга олинган. Қисқа қилиб айтганда, унда инсон ҳаёти учун зарур барча ҳақ-ҳуқуқлар баён қилинган.
Давлатнинг шаклланишида Конституция муҳим аҳамиятга эга.

Конституция инсоннинг қадр-қимматини улуғлаш, унинг ҳуқуқий, қонуний манфаатлари дахлсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Унда баён этилган тамойиллар ҳар бир шахс ўзини бахтиёр ҳис этиши, осуда ва фаровон яшашига қаратилган.

Тадбирда яна шу нарса эътироф этилдики, мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида илгари сурилаётган, моҳиятан мутлақо янги вазифалар, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида акс этган эзгу мақсадлар, умидбахш интилишлар – шунга мос равишда конституциявий-ҳуқуқий макон яратилишини зарурат қилиб қўймоқда. Бунда халқ фикрини ўрганиш асосида мамлакат конституциясини такомиллаштириш юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги сифат даражасига кўтариш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, Ўзбекистоннинг дунёдаги энг илғор давлатлари қаторига киришига улкан имкониятлар яратади.

Конституциявий ислоҳотлар жараёнини аҳолининг кенг қатламига тушунтириш, Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларда ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ёшлар, аёллар ҳам фикр ва таклифларини беришлари муҳим аҳамиятга эга эканлиги тадбирда алоҳида қайд этиб ўтилди.

Шу жамиятнинг ҳар бир аъзоси қонунларни ва Бош Қомусимиз – Конституцияни билиши, ундан онгли равишда хабардор бўлиши даркор. Айниқса, бу бугунги жараёнлар кетаётган бир даврда бу муҳим аҳамиятга эга.

  • Кўрилди
    621
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+