Депутатлар ва ОАВ ҳамкорлиги: Бир гуруҳ журналист ҳамда блогерларнинг хизматлари эътироф этилди

24.06.2022, 16:49

Депутатлар ва ОАВ ҳамкорлиги: Бир гуруҳ журналист ҳамда  блогерларнинг хизматлари эътироф этилди

“Art Soft Holding” компанияси бошланғич партия ташкилотида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов, Ғиёсиддин Бабаханов ва Қобилжон Дадабоевлар ва бир гуруҳ журналистлар, блогерлар иштирокида мулоқот ташкил қилинди.

Мулоқот давомида сўз олган депутатлар бугунги кунда шиддат билан ўзгариб бораётган мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳотларни оммавий ахборот воситалари халққа етказишда ўз ҳиссаларини қўшиб келаётганлигини алоҳида эътироф этишди. Шу билан бирга жуналистлар ва депутатлар ҳамкорлиги ҳам кенг йўлга қўйилганлиги, халқ вакиллариннг ўз сайловчилар билан учрашувлари, жойлардаги амалий ишларини кўрсатиб беришда ОАВ вакиллариннг роли муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Депутатлар ҳар йили нишонланиб келинаётган 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан йиғилган барча ҳамкор журналист ва блогерларни табриклаб ўтишди.

Тадбирда кейинги йилларда янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ислоҳотлар жараёнида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳам туб ўзгаришлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

Айниқса, оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсири, фаолият самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш, уларнинг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, соҳа ходимларининг меҳнатини ҳар томонлама рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Мамлакатимиз тараққиёти йўлидаги муҳим ўзгаришлар, устувор ғоя ва ташаббусларнинг мазмун-моҳиятини одамларга тезкорлик ва холислик билан етказиб беришдаги беқиёс ҳиссалари учун оммавий ахборот вакилларига чуқур миннатдорчилик билдирилди.

Тадбир якунида бир гуруҳ журналистлар ва блогерлар депутатларнинг эсдалик совғалари ва ташаккурнома билан тақдирланди.

  • Кўрилди
    366
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+