Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда

27.07.2022, 14:51

Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда

Маълумки, айни кунларда мамлакатимиз миқёсида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси ўтказилмоқда.

Галдаги муҳокама Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида ташкил этилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати  Ф.Ғайбуллаев,  Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази катта ўқитувчиси, партия фаоли Нилуфар Умарова иштирок этиб, тадбир иштирокчиларига Конституциявий ислоҳотлар жараёни, Конституциявий комиссия фаолияти, Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича маълумот бердилар.

Хусусан, нотиқлар Конституциявий қонун лойиҳаси амалдаги Конституциянинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартиришлар ҳамда 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритишни назарда тутаётгани, уларнинг аксарияти мазмун-моҳиятига кўра, “Инсон – жамият – давлат”, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлашга қаратилганини таъкидлаб ўтишди.                                               

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    617
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+