Бош қомусимизнинг пишиқ-пухта, янада халқчил, том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишига хизмат қилади

29.07.2022, 16:27

Бош қомусимизнинг пишиқ-пухта, янада халқчил, том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишига хизмат қилади

Бугун Конституциявий ислоҳотлар жараёни қизғин паллага кирди. O'zLiDeP Ангрен шаҳар Кенгаши ташаббускорлигида “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ ходимлари билан ўтказилган очиқ муҳокама ҳам айни шундай тадбирлардан бири бўлди.

Ўзаро очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари Отабек Аноров, Ли Вадим Геннадьевич, партия шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Муқаддам Нарбаева, “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ Бош директори Ғуломжон Ибрагимов ва корхона ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда бугун юртимизда кечаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти борасида атрофлича тушунтиришлар берилди. Мустақиллик неъматининг қадрига етиш, мамлакатдаги тинчлик ва осойишталикни асраш, мустақилликни мустаҳкамлаш йўлида ҳамжиҳатлик билан иш олиб бориш хусусида ҳам тўхталинди.

Очиқ мулоқот тадбирида иштирок этган депутатлар ҳозирги кунда Ўзбекистон ижтимоий давлат ва адолатли жамият қуриш сари дадил одимлаб бораётгани ҳақида сўзлашаркан, Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳам бунинг ёрқин далили эканига эътибор қаратишди. Хусусан, Конституциянинг 53-моддасига киритилаётган ўзгариш давлатнинг иқтисодий жараёнлардаги иштирокини оқилона чегаралар доирасида камайтиришни, иқтисодиёт тармоқларини ҳудудий ва соҳавий кесимда бошқаришда аниқ, шаффоф ва натижага йўналтирилган механизмлардан фойдаланишни ҳамда фискал дастаклар орқали ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш мақсадида молиявий ресурларни қайта тақсимлашни назарда тутишини атрофлича тушунтиришди.

Айни мана шу ёндашув асосида иқтисодиёт тармоқларининг ривожлантириш йўналишлари белгиланаётганига урғу беришди. Буларнинг барчаси инсоннинг иқтисодий фаровонлигини таъминлашни кўзлаётганини алоҳида қайд этишди.

Муҳокамада корхона ишчи-ходимларининг ҳам фикр-мулоҳазалари тингланиб, Конституциявий Қонун лойиҳасига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан таклифлари олинди.

Очиқ мулоқотда таъкидланганидек, мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан аҳолидан олинаётган ҳар бир таклиф Бош қомусимизнинг пишиқ-пухта, янада халқчил, том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишига хизмат қилади.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят  Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    811
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+