Депутатлар “Тоза ҳудуд” ДУК Зомин туман филиали бошлиғининг ҳисоботини эшитдилар

22.08.2022, 17:00

Депутатлар “Тоза ҳудуд” ДУК Зомин туман филиали бошлиғининг ҳисоботини эшитдилар

Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг  ижроси юзасидан “Тоза ҳудуд” ДУК Зомин туман филиали бошлиғи Акбар Эшонқуловнинг ҳисоботи эшитилди.

Мутасадди ўз ҳисоботида, “Тоза ҳудуд” ДУК Зомин туман филиали 24 та қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 129 608 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Вилоят ҳокимининг 2020 йил 31 декабрдаги 379-сонли қарорига асосан чиқиндиларни чиқариш  учун аҳолига ойлик бир одам учун 3200 сўм, хўжалик субъектларига қўшимча  қиймат солиғисиз 1 м3 учун 42000 сўм, 1 тоннаси учун  948000 сўм миқдорида хизмат ҳаққи белгиланган.  Ҳозирги кунда “Тоза худуд” ДУК Зомин туман филилалида 72 та иш ўрни мавжуд. Афсуски, ойлик маошининг камлиги сабабли, чиқинди ортувчи штатларга одам жалб қилишда қийинчиликлар юзага келмоқда. Яна бир муаммо - аҳолидан кўрсатилган хизматларга пул ундириш масаласи бўлиб, бу ҳолат филиал фаолиятининг бошқа жиҳатларига ҳам салбий таъсир қилмоқда.

 Шунингдек, жисмоний шахсларга қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун оммавий шартномалар тузилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95 сонли қарорининг 16 бандига асосан қаттиқ маиший чиқиндилар чиқинди тўплаш шахобчаларидан бир кунда бир маротаба, якка тартибдаги турар жой секторидан “сигнал” усулида – уч кунда бир маротаба олиб чиқиб кетилмоқда.

Ҳар куни 11 та махсус транспорт техника воситалари аҳоли хонадонларидан ва юридик ташкилотлардан ўртача 60-70 тонна чиқиндиларни туман маиший чиқинди полигонига олиб чиқмоқда.

Йиғилиш давомида мутасаддининг ҳисоботини қониқарли, деб топган депутатлар, соҳадаги мавжуд муамоларни бартараф этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдириб ўтдилар. Мазкур муаммоларни депутатлик назоратига олиб, партиявий воситалар билан бартараф этиш чора тадбирлари ҳам белгилаб олинди.

Примқул Нурматов,

O`zLiDeP Зомин туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    438
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+