Ушбу мукофот тадбиркорларимизга берилган юксак ишонч намунасидир

31.08.2022, 17:20

Ушбу мукофот тадбиркорларимизга берилган юксак ишонч намунасидир

Бугун юртимизда хотин-қизлар ва айниқса, тадбиркор аёлларнинг қўллаб-қувватланиб, бу борадаги ишлар давлат сиёсати даражасига кўтарилгани мен каби ишбилармон опа-сингилларимизга катта имкониятлар эшигини очиб берди.

Бундан бир неча йил олдин қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилиб, даромад топиб, файзли турмуш кечириш мумкин, деса биров ишонмасди. Аграр соҳани хусусийлаштириш мумкинлигига ақл бовар қилмас эди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида тадбиркорлик, хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, ички бозор ҳамда экспортга йўналтиришни қўллаб-қувватлаш масаласи ўзининг тизимли ечимини топди. Натижада, деҳқон ҳам, фермер ҳам ўзининг ўрнини топди. Меҳнатига яраша даромад топиб, муносиб турмуш кечира бошлади.

Бизнинг 2015 йилда ташкил этилган “AGRO CITY” масъулияти чекланган жамиятимиз ҳам айни қўллаб-қувватлашлардан руҳланиб, яратилаётган имкониятлар натижаси ўлароқ, қатор ютуқларга эришди.

Ҳозирда 25 нафар ходим меҳнат қилаётган масъулияти чекланган жамиятимиз дуккакли ҳамда бошоқли дон маҳсулотлари қайта ишланиб, экспортга йўналтиришда вилоятимиздаги йирик корхоналардан бири бўлишга муваффақ бўлди.

Биргина 2020 йилда экспорт ҳажмимиз 3 069 229 АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, 2021 йилда мазкур кўрсаткичимиз 10 432 874,44 АҚШ долларига етди. 2022 йилнинг олти ойи мобайнида экспорт ҳажмимиз янада ортди.

Бу нимадан далолат беради? Албатта биз аёл тадбиркорларга яратиб берилаётган шароит, қулай муҳит, эркин рақобатни таъминлангани.

Менинг арзимас меҳнатларимни юксак баҳолаб, мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланганим ҳам фикримнинг ёрқин исботи бўла олади.

“Фаол тадбиркор” кўкрак нишонини шахсан Президентимизнинг қўлларидан олганим мени янада руҳлантирди.

Бундан кейин хотин-қизларнинг иш билан бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашда янада шижоат билан ишлашга ундади.

Дилбар Ахмеджанова,

Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманидаги

“Agro city” МЧЖ раҳбари

  • Кўрилди
    490
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+