Президентимизнинг мақоласида билдирилган фикрлар партия фаолларига тушунтириб ўтилди

12.09.2022, 16:28

Президентимизнинг мақоласида билдирилган фикрлар партия фаолларига тушунтириб ўтилди

O`zliDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши томонидан Самарқанд шаҳридаги 45-сонли умумтаълим мактабида устоз мураббий ва ўқитувчилар иштирокида “Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбатда O`zliDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Ф.Ғайбуллаев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик" сарлавҳали мақоласида билдириб ўтилган фикрлар юзасидан тушунчалар бериб ўтилди. Давлат раҳбарининг қайд этишича, Самарқанд шаҳри жаҳоннинг 14 та мамлакати етакчиларини ШҲТнинг ва унга аъзо ҳар бир давлатнинг фаровонлиги ва равнақига хизмат қиладиган янги ва илғор таклиф ҳамда ташаббуслари билан кутиб олишга тайёр.

Шунингдек, Президент ушбу афсонавий шаҳар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти тарихида муваффақиятнинг яна бир саҳифасини очишига шубҳа йўқлигини таъкидлаган.

«Азал-азалдан Самарқанд турли ғоя ва билимлар ‘қайнаганʼ макон бўлиб, бу масканда инсониятнинг тинч ва фаровон яшаш, ўз куч ва имкониятларини рўёбга чиқариш, бахтли ҳаёт кечириш каби муштарак мақсадлари мужассам бўлган. Бу табаррук заминда яшайдиган ҳар бир одам, яхши қўшни – бу Худо инсонга ато этган бахтнинг бир бўлаги эканини, тинч-тотув қўшничилик эса баракот манбаи эканини чуқур англаган. Зеро, ҳамкорлик, савдо, ижод, илм-фан ва санъат, инсоний ғоялар устувор бўлган жойда эзгуликлар кўпаяди, халқлар фаровон ва ўзаро аҳил яшайди», — дейилади мақолада.

Шуни алоҳида қайд этиш лозим, Самарқандда ШҲТ ҳаётининг янги босқичи бошланишига гувоҳ бўламиз – ташкилотнинг таркиби кенгайиб, унинг келажак кун тартиби шаклланади ва бунда чуқур рамзий маъно мужассам.

Ишончимиз комилки, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бўлажак саммитида қабул қилинадиган қарорлар минтақавий даражада ҳам, глобал миқёсда ҳам мулоқот, ўзаро англашув ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшади, — деб якунланган мақола.

Мулоқот ўзаро савол-жавоблар ва фикрларга бой тарзда давом этди.

  • Кўрилди
    415
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+