Депутатлик эшитуви: Ургутнинг 3 та банк раҳбарлари ҳисобот берди

13.10.2022, 10:07

Депутатлик эшитуви: Ургутнинг 3 та банк раҳбарлари ҳисобот берди

Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда тумандаги учта банк раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Дастлаб, йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан “Халқ банки” АТ Ургут туман филиали бошқарувчиси Ф.Муродовнинг ҳисоботи эшитилди.

Таъкидланганидек, 2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида жами 1032  нафар жисмоний шахсга ва 20 та иқтисодиётнинг реал секторида фаолият олиб бораётган хўжалик юритувчи субъектларга жами 19 млрд. 306 млн.сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилган. Натижада 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 1072 та янги иш ўрни яратилди.

Йиғилишда “Агробанк” АТБ Ургут филиали томонидан жорий йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлари юзасидан банк раҳбари О.Азимуродовнинг ҳисоботи тингланди.

Қайд этилдики, 2022 йилнинг ўтган ойи давомида жами 861 нафар жисмоний шахсларга 16 млрд 695 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.

“Миллий банки” ТИФ Ургут филиали бошқарувчиси Қ.Умаровнинг қайд этишича бугунги кунда ёшларнинг лойиҳаларини молиялаштириш ҳисобига туманда ишлаб чиқариш соҳасида умумий қиймати 8 млрд. 615.0 млн.сўмлик кредит маблағлари ажратиб берилган.

Депутатлик гуруҳи йиғилишида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди ва депутатлар томонидан жамоатчилик назоратини кучайтириш тўғрисида таклифлар билдирилди.

Нодир Тўраев,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    417
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+