Депутат 75 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлади
13.10.2022, 10:14
O’zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, вилоят ва маҳаллий кенгаш депутатларининг фаолиятлари билан яқиндан танишиш, депутатлар томонидан амалга оширилаётган ишлар ва партия ташкилотининг дастури юзасидан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Ишчи гуруҳ вакиллари гўшт маҳсулотларини тайёрлаш ва истеъмолчиларга етказиб беришга мўлжалланган "Момиқ Жўжа" хусусий фабрикаси билан яқиндан танишишди. Мазкур корхона раҳбари Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Азизжон Шариповдир.
Ҳозирда бу ерда 30 мингта зотдор жўжалар парваришланиб, гўштга тайёрлаш ва уни сотиш йўлга қўйилган. Энг муҳими, ёш, изланувчан депутат А.Шарипов томонидан "Аёллар дафтари", "Темир дафтар"га киритилган 75 нафар фуқаролар доимий иш билан таъминлади.
Бугунги кунда ҳалол сертификатига эга бўлган парранда гўшт маҳсулоти билан Бағдод тумани Данғара, Учкўприк тумандаридаги Мактабгача таълим муассасаси бўлимларига шартнома асосидан маҳсулот ўз вақтида етказиб берилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
-
Каттақўрғондаги тиббиёт, касб-ҳунар ва хусусий мактаблар фаолияти ўрганилди
02.05.2024, 13:45
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳалла босқичлари янги-янги номларни кашф этаётир
01.05.2024, 09:33
-
Депутат билан учрашув: маҳалла еттилиги қандай ишлаяпти?
01.05.2024, 09:30
Фикрингизни қолдиринг