Аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадриятлардандир!

15.10.2022, 10:56

Аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадриятлардандир!

Маълумки БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги "Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш" тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябрь - Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган. Бу эса энг чекка ҳудудларда ҳалол меҳнати ила халқимиз хизматида бўлаётган, ўз хонадонида ҳам катта даромад олиб оиласи даромадига ҳисса қўшаётган ҳар бир аёлга ўзгача завқ ва ғурур берди.

Мазкур сана муносабати билан ҳар йили жойларда катта тадбирлар, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилади. Ана шундай тадбирлардан бири Бағдод туманида бўлиб ўтди. O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши, Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда  Бағдод туман ҳокимлиги ҳамкорлигида  туманидаги Қишлоқ ҳўжалиги йўналишида фаолият олиб бораётган фаол хотин-қизлар учун байрам тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар қишлоқ хўжалигининг ривожланиб бориши, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқларнинг ободлиги ва фаровонлигини оширишда аёлларнинг қўшаётган ҳиссаси ва ўрни юқори эканлиги борасида сўз юритдилар. Байрамона тадбирни туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари ўз чиқишари билан давом эттирди. Иштирокчи опа сингилларимиз куй-қўшиқларга хиром этаркан ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари кунига бағишланган тадбирлар эса вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

  • Кўрилди
    764
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+