Маҳаллалар қошида “O'zLiDeP фаоли – ислоҳотлар тарғиботчиси” клуби ташкил этилмоқда

24.10.2022, 15:39

Маҳаллалар қошида “O'zLiDeP фаоли – ислоҳотлар тарғиботчиси” клуби ташкил этилмоқда

O'zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан тумандаги “OzLiDeP аёллари – Янги Ўзбекистон бунёдкори!” лойиҳаси доирасида “Муаззимбой” МФЙда тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда депутатлар, маҳалла фаол аёллари ва партия фаоллари иштирок этдилар.

-Ўтган йилдан буён ҳар бир маҳалла қошида “O'zLiDeP фаоли -ислоҳотлар тарғиботчиси!” клубини ташкил этишни бошлаганмиз, - дейди Ферузахон Мирзарахимова. - Клуб орқали O'zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг фаолиятини оммалаштириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни ҳамда партиянинг дастурий, ғоявий мақсад ва вазифаларини аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда ҳар бир маҳалла қошида маҳалла фаоллари, тадбиркор, фермер, ишбилармон хотин-қизларни партия сафига жалб этиш орқали партиямиз тарафдорлари сафини янада кенгайтириш, партиянинг истиқболли заҳира кадрларни тайёрлаш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш орқали фуқароларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш борасида ишлар олиб борилмоқда. Бугунги тадбирда мазкур лойиҳа асосида маҳалла фаол хотин-қизлари билан ҳамкорликда тизимли иш ташкил қилиш борасида фикрларимизни ҳам ўртоқлашдик.

Давра суҳбати давомида қатнашчиларнинг мавзу доирасидаги таклифлари ўртага ташланди ва  “Муаззимбой” маҳалла фуқаролар йиғинида “O'zLiDeP фаоли – ислоҳотлар тарғиботчиси” клуби ташкил этилди. 7 нафар аёлларни бирлаштирган мазкур клубга Хошимова Омадой раис этиб сайланди.

  • Кўрилди
    370
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+