“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалий семинар ташкил этилди

24.10.2022, 16:18

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалий семинар ташкил этилди

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида бу борада аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Унга кўра, юртимизни экологик таҳдидларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида барча ҳудудларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси тадбирлари мунтазам ташкил этиб келинмоқда. 

O’zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши, туман партия  Фахрийлар Кенгаши аъзолари, депутатлари томонидан "Яшил макон" умуммиллий ҳаракат доирасида кўчат экиш бўйича семинар ўтказилди.

Семинарда фаоллар манзарали ва мевали дарахтлар, гул кўчатлари  экиб, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширдилар.

Партия жамоаси кўкаламзорлаштириш, дарахтларни муҳофаза қилиш,  яшил майдонларни кенгайтириш каби хайрли ишларда ўз иштирокини фаол давом эттиришни мақсад қилган. Жумладан, туман ҳудудида манзарали дарахт ва бута кўчатлари билан бойитиш ҳам режалаштирилган. 

Акмал Мирзоев,

O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    477
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+