Депутатлар Урганч шаҳридаги инвестиция лойиҳалар билан танишди

24.10.2022, 16:24

Депутатлар Урганч шаҳридаги инвестиция лойиҳалар билан  танишди

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзолари  мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш борасида Урганч шаҳрида амалга оширилаётган қатор лойиҳалар билан танишдилар.

Хусусан, ишчи гуруҳ аъзолари “Khorezm Insulation Group" МЧЖ, "Urgench Cluster Group" МЧЖ, "UzXCMG" МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар жараёни билан яқиндан танишдилар.

Хорижий инвестиция асосида молиялаштирилган лойиҳалар билан танишиш жараёнида лойиҳа ташаббускорларининг муаммоларини, ишчиларга яратилган шароитлар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар миқдори ва сифати, улардан қанча фоизи маҳаллийлаштирилганлиги, уларнинг қайси давлатларга экспорт қилиниши, яратилган ишчи ўринларини ўргандилар. Ўрганиш жараёнида лойиҳа ташаббускорлари томонидан билдирилган таклиф ва муаммоларни ишчи гуруҳ аъзолари ўз назоратига олиб, доимий алоқада бўлиб туришларини билдирдилар.

  • Кўрилди
    419
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+