Партия фаоллари кичик саноат зонасидаги корхоналар иш фаолияти билан танишди

28.11.2022, 15:13

Партия фаоллари кичик саноат зонасидаги корхоналар иш фаолияти билан танишди

Вобкент туманидаги “Халач” МФЙ ҳудудида ташкил этилган кичик саноат зонаси фаолияти O'zLiDeP туман Кенгаши масъуллари томонидан ўрганиб чиқилиб, 2021-2022 йилллар давомида 10 га яқин ишлаб чиқариш ва оилавий корхоналар томонидан рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилганлигига ишонч ҳосил қилинди.

Умумий қиймати 104 млрд 733,6 млн сўмдан иборат, 16 та истиқболли лойиҳа ижросига киришилганлиги шу мақсадда жами 4,5 гектар майдон ажратилганлиги эътиборга сазовор. Муҳими ушбу ҳудудда жорий йил охиригача 380га яқин янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Жумладан, пластик қувурлар ва жиҳозлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “VOBKENT OLTIN BOSHOQ” оилавий корхонаси, “NARSHAXIY AHMAD AMON” МЧЖ, шунингдек, санитар-гигиена ювиш воситалари ишлаб чиқарилаётган “ZARIPOV NUR BIZNESS” оилавий корхонаси, Полиэтилен пакет ва салфетка ишлаб чиқарилаётган “BREND PAKET” МЧЖ, Сифатли электр қурилма воситалари тайёрланаётган“GLOBAL PLUS ENERGY” МЧЖ ва бошқа бир қатор ишлаб чиқариш субъектларда иш қизғин.

Вобкентдаги кичик саноат зоналари учун 28 та ЛОТ ажратилган Халач МФЙ даги ушбу зонада 30 га яқин киши иш билан таъминланди. 11 та лойиҳанинг умумий қиймати 93 млрд сўмни ташкил этади. Барча лойиҳалар ижроси таъминлангач жами 307 та иш ўрни яратилади.

  • Кўрилди
    293
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+