Депутатлар саъй - ҳаракатлари билан қишлоқларда электр таъминоти яхшиланмоқда

16.12.2022, 15:41

Депутатлар саъй - ҳаракатлари билан қишлоқларда электр таъминоти яхшиланмоқда

Аввал хабар берганимиздек, O'zLiDeP депутатлари ва фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ айни кунларда жойларда газ, электр энергияси, ичимлик суви таъминоти борасида аҳоли хонадонларида, тиббиёт ва таълим масканаларида юзага келаётган муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрмоқдалар.

Жумладан, Зафаробод туманида маслакдош депутатимиз Санобар Норбекова саъй-ҳаркатлари билан “Писталикент” ШФЙда трансформатор таъмирланган бўлса, Зомин туманидаги “Ширин”МФЙ ҳудудидаги  Бахматчойи қишлоғида  фаол  депутат  Алишер Ахмедов саъй - ҳаракатлари билан   янги трансформатор ўрнатилди.

Натижада мазкур қишлоқлар аҳолисини электр энергияси билан таъминлаш тубдан яхшиланди.

Зайниддин Эшқулов,

Сиёсий таълим ва депутатлик

гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

 

  • Кўрилди
    426
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+