Депутатлар “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизими асосида иш ташкил этмоқда

23.12.2022, 16:32

Депутатлар “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизими асосида иш ташкил этмоқда

2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида маҳаллий Кенгаш депутатлари Олимхон Бабаҳанов, Ғиёсиддин Бабаҳанов ва Қобилжон Дадабаевлар томонидан сайлов округи ҳудудида “маҳаллабай”, “фуқаробай” асосида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш тизимли ишлар ташкил этиб келинмоқда.

Айни шу мақсадда депутатлар ташаббуси билан декабр ойининг ўтган даврида Шарқ Тонги, Амир Темур, Ғишткўприк, Маданий ва Орзу маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли билан учрашувлар ўтказилди. Учрашувларда аҳолига юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар, кредит олиш ҳамда  “Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом” ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Учрашувларда фуқаролардан 15 дан ортиқ мурожаатлар билдирилди. Жумладан, “Намангансой” кўпригининг аҳоли юрадиган қисми авария ҳолатига келиб қолгани, ундан фойдаланиш фуқаролар айниқса ёш болалар учун ҳавфли эканлигини сабабли, кўприкни таъмирлаш ҳамда Самарқанд кўчасининг Чорсу деҳқон бозорига кириш қисмида ёғингарчилик кунлари сув тўпланиши оқибатида йўлдан фойдаланиш имконсиз бўлиб қолаётганлиги сабабли, кўчанинг ушбу қисмини шағаллаштириш масаласида ёрдам бериш бўйича билдирилган мурожаатлар асосида тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди, ижроси назоратга олинди.

Иш сўраб мурожаат этган 5 фуқаролар “Art Soft Tex” ишлаб чиқариш корхонасига ишга таклиф этилди. 8 та мурожаатлар бўйича хуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

  • Кўрилди
    413
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+