Янгийўллик банкирлар партия сафига қўшилди

06.02.2023, 17:17

Янгийўллик банкирлар партия сафига қўшилди

Партия Янгийўл шаҳар Кенгаши томонидан “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банкининг Янгийўл филиалида ҳам O’zLiDePнинг бошланғич ташкилоти тузилди.

Партия қуйи таянч бўғинининг очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий тараққиёт йўлидаги одимлари, халқаро майдондаги ўрни ва нуфузи юксалиб бораётганида банкларнинг ўз муносиб ўрни борлигини қайд этишди.

O’zLiDeP ҳам мамлакатда банк тизими ислоҳ қилиниши, соҳанинг ҳуқуқий базасини такомиллаштиришда қатор амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, банкларда давлат улушининг хусусийлаштирилиши йўлида ҳаракат қилаётганини таъкидлашди.

Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг олтинчи йўналишида ҳам келгуси йилда энг йирик 10 та компания ва тижорат банкларимизнинг акциялари ўз аҳолимиз учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилиши борасида қатъий топшириқ берилгани соҳа ходимлари зиммасига улкан масъулият юклашини таъкидлашди.

Мурожаатномада белгиланган яна бир муҳим масала – шу йил бошидан Тошкент вилоятида бошланадиган “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастурини амалга оширишда ҳам “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки ҳудудий филиаллари ипотека кредитларини ажратишда жонбозлик кўрсатишига ишонч билдиришди.

Вилоят иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутган мана шундай банклардан бирида “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банкининг Янгийўл филиали бошқарувчиси Иномжон Хажиев бошчилигида фаолият кўрсатиб, партия сафларида бирлашиш истагини билдирган ходимларга партиянинг аъзолик билетлари, кўкрак нишонлари ҳамда БПТ гувоҳномаси тантанали суръатда топширилди.

Ўз таркибида 20 нафар партия хайрихоҳини жамлаган янги БПТга “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банкининг Янгийўл филиали бошқарувчиси Иномжон Хажиев раис этиб сайланди.

БПТ аъзоларининг партия Устави, Дастури ва Партия раҳбар органларининг бошқа қарорлари билан белгилаб берилган мақсад ва вазифаларини қонун доирасида аҳоли ўртасида тарғиб қилиш ва тушунтириш ишларини олиб боришда яқин кўмакчи бўлишларига умид билдирилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    494
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+