БПТ сарҳисоби: “Ургут” ЭИЗда фаолият юритаётган тадбиркорлар томонидан 5600 та янги иш ўринлари яратилди

21.02.2023, 16:31

БПТ сарҳисоби: “Ургут” ЭИЗда фаолият юритаётган тадбиркорлар томонидан 5600 та янги иш ўринлари яратилди

O'zLiDeP Ургут туман Кенгаши таркибида 7900 нафардан ортиқ аъзоларни  бирлаштирган 84 та Бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Қуйи бўғинларнинг аксарияти халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари, тумандаги ҳамкор ташкилотлар билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйган.

Тумандаги “Ургут” ЭИЗ дирекцияси қошидаги партия бошланғич ташкилотида ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишида дастлаб бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида кўплаб янгидан янги тадбиркорлик субъектлари вужудга келаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Бугунги кунда (2023 йил 1 январь ҳолатига) “Ургут” ЭИЗ ҳудудида 118 та лойиҳа амалга оширилаётган бўлиб, 7000 та иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Шундан енгил саноатда 48 та, чарм-пойабзал саноатида 16 та, кимё саноатида 17 та, қурилиш материаллари саноатида 17 та, қишлоқ хўжалиги (озиқ-овқат) саноатида 7 та, электротехника саноатида 19 та фармацевтика саноатида 3 та ва бошқа йўналишларда 4 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Шундан, қиймати 386,0 млн долларлик 77 та лойиҳа ишга туширилган бўлиб, 5600 та янги иш ўринлари яратилган.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ходимлари, депутатлар ва қуйи бўғин аъзолари иштирок этган ҳисобот-сайлов йиғилишида даставал БПТ раиси Абдуғаффор Мадаровнинг ҳисоботи эшитилди. У ўз ҳисоботида Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясига ҳамоҳанг бўлган партия Сайловолди платформасида илгари сурилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда партия фаоллари томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида гапириб ўтди.

Бугунги кунда мазкур иқтисодий зонада 100 дан ортиқ корхона ва ишлаб чиқариш цехлари мавжуд бўлиб, тумандаги ва қўшни туманлардаги 6000 нафардан ортиқ хотин - қизлар ва ёшларни иш билан бандлиги таъминланган. Мазкур саноат зонасида тадбиркорларнинг сони ортиши орқали жорий йилнинг ўзида яна қўшимча 10 мингга яқин ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.

 Йиғилиш иштирокчилари қуйи бўғин етакчиси Абдуғаффор Мадаровнинг ҳисоботини қониқарли деб топдилар ва бошланғич партия ташкилотига яна қайтадан раис этиб сайладилар.

Шунингдек, Ургут ЭИЗ Сариқтепа массивида жойлашган Ургут "Ideal Elektro LyukS", “Innovation Med Total” ҳамда “Urgut Mikro Metal” МЧЖлар қошидаги БПТларда ҳам ҳисобот сайлов йиғилишлари ўтказилиб, қуйи бўғиннинг ўтган йилда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Ўтказилган ҳисобот сайлов йиғилишлари давомида партия сафига кириш истагида бўлган яна 25 нафар янги аъзоларнинг рўйхати шакллантирилди. 

Жахонгир Хужамкулов,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    370
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+