Ёшлар ҳақида ғамхўрлик қилиш давлат ва жамият мажбурияти этиб белгиланмоқда

11.04.2023, 13:15

Ёшлар ҳақида ғамхўрлик қилиш давлат ва жамият мажбурияти этиб белгиланмоқда

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган ташвиқот тадбирларининг навбатдагиси Ўзбекистон туманидаги "Турон" ўйингоҳида туман аҳолиси ва ёшлар иштирокида ташкил қилинди.

Очиқ осмон остида бўлиб ўтган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева иштирок этиб, у ўз сўзида бугун барча саъй-ҳаракатлар, инсон қадрини юксалтиришга қаратилганини эътироф этдилар.  Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганини алоҳида таъкидлашди. Айниқса ҳужжатда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканига яққол ишорадир.

Янгиланаётган Конституцияда биринчидан, давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради, деган норма мустаҳкамланмоқда.

Иккинчидан, давлат ёшларнинг маънавий, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олиш, соғлиғини сақлаш, уй-жой, ишга жойлашиш, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароит яратади, деган меъёр ҳам киритилмоқда.

Сўзи якунида халқ вакили  ёшларимизни халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда янгиланаётган Конституция учун овоз беришга чақирди.

  • Кўрилди
    390
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+