Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли

14.04.2023, 14:54

Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли

Тўрақўрғон туманидаги “Рунамтекс” корхонасида янги таҳрирдаги Конституция тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, партиянинг парламентдаги фракцияси аъзоси Мавлуда Хўжаева, сенатор Икромхон Нажмиддинов иштирок этди.

Нотиқлар ўз сўзида таъкидлаганидек, Конституциявий қонун лойиҳасида миллий иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакатда инвестициявий муҳитни яхшилаш ҳамда мулк ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган нормалар киритилмоқда.

Жумладан, нафақат банк омонатлари, балки банк операциялари ва ҳисобварақларнинг ҳам сир тутилиши кафолатланмоқда.

Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги ўрнатилмоқда.

Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминланиши мустаҳкамланмоқда. Мазкур норма инвесторларнинг ишончини мустаҳкамлашга, тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга хизмат қилади.

- Эътибор беринг, тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли эканликлари кафолатланмоқда, – деди Мавлуда Хўжаева. – Конституциямизга мазкур қоиданинг киритилиши эркин бозор иқтисодиётининг энг муҳим талабини ўзида ифода этиб, “қонунда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятга рухсат берилади” деган тамойилга асосланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланмоқда.

Шу боис барчани 30 апрел куни ўтказиладиган референдумда фаол бўлишга чақиришди.

  • Кўрилди
    355
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+