Аҳоли саломатлигини таъминлаш асосий вазифамиз бўлади

21.06.2023, 13:03

Аҳоли саломатлигини таъминлаш асосий вазифамиз бўлади

O‘zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятдаги ишончли вакили Покиза Аҳмеджанова Ягиер шаҳрида сайловчилар билан учрашди.

Тошкент Кимё-технологиялари институти Янгиер шаҳар филиалида бўлиб ўтган мулоқотда номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган бешта стратегик мақсад ва асосий йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Қайд этилганидек, номзод сайловолди дастурининг муҳим йўналишларидан бири бўлган инсонлар саломатлигини сақлаш йўналишида кейинги етти йилда амалга ошириш зарур бўлган аниқ, манзилли режалар белгиланган. Хусусан аҳоли саломатлигини яхшилаш учун шарт-шароитлар тубдан яхшиланади, “Гепатит С” касаллиги бор беморлар тўлиқ давлат ҳисобидан даволанади, 2024 йилдан бирламчи бўғин орқали энг кўп учрайдиган 10 та касалликни даволаш ва 6 та тиббий хизматдан иборат кафолатланган тиббий пакет аҳолига бепул тақдим этилади.

Шунингдек, туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, болаларга 7 турдаги витаминлар, йод ва фолий кислотасини бепул тарқатилади, ҳар йили юрак нуқсони бор 5 минг бола ва кўриш қобилиятини йўқотиш эҳтимоли юқори бўлган 10 минг чақалоқ давлат ҳисобидан бепул даволанади.

Тадбир якунида Покиза Аҳмеджанова партиямиздан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга барчани чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    281
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+