Танловнинг Урганч шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди

28.07.2023, 17:37

Танловнинг Урганч шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди

Бугун мамлакатимизда хотин-қизларга бўлган эътибор ҳар қачонгидан юксалди. Буни ҳар қадамда кузатиш мумкин. Ҳар соҳада жамиятда аёлларнинг ўрни мустаҳкамланиб бормоқда. Сиёсий майдонда ўз овозига эга депутат, фаол хотин-қизлар сафи кенгаймоқда. Тадбиркор, фермер, бир сўз билан айтганда, ишбилармон аёллар сони кундан кун ортмоқда.

“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ҳам мана шу амалий ишларнинг бир кўринишидир.

Хоразм IT-PARK биносида бўлиб ўтган кўрик-танловнинг Урганч шаҳар босқичида хотин-қизлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар кўргазмаси билан иштирок этиб, уларнинг замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўрини яратгани, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқаргани, аҳолига хизмат кўрсатишни қай даражада йўлга қўйгани, партиямиз томонидан ташкил этилаётган тадбирлардаги фаоллиги, ўз фаолиятида учраётган тўсиқ ва ғовларни қай даражада бартараф эта олаётганига эътибор қаратилди.

- Тадбиркорлик фаолиятим давомида 100 га яқин ишчи ўрни яратдим,- дейди “Зулхумор текстил” МЧЖ раҳбари Светлана Матякубова. -Маҳсулотларимиз асосан Россия ва Молдавия бозорларини забт этди. Жорий йил бошидан бугунги кунгача 66 минг АҚШ долларидан ошиқ тайёр текстил маҳсулотлари экспорт қилинди. Корхонада, шунингдек, Ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги ишчи ўринлари очиш мақсадида полиэстирли ип ишлаб чиқаришни амалга ошириш бўйича ишлар бошланган бўлиб, Россия давлатидаги ҳамкорларимиз билан музокаралар олиб борилмоқда. Лойиҳа амалга ошиши ҳисобига яна қўшимча 100 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Кўрик-танлов натижаларига кўра, 1-ўринга “Зулхумор текстил” МЧЖ раҳбари Светлана Матякубова, 2-ўринга “Маскарат лидер старс” оилавий корхона раҳбари Гўзал Ибрагимова ҳамда 3-ўринга “Даритал шоес” МЧЖ  раҳбари Гавҳар Жумановалар лойиқ деб топилди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    703
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+