МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кузатувчилари билан учрашув

07.07.2023, 20:41

МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кузатувчилари билан учрашув

2023 йилнинг 7 июль куни O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг халқаро кузатувчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раисининг ўринбосари, МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг гуруҳ координатори Асанов Ж.К., Бош котиб - МДҲ Парламентлараро ассамблеяси Кенгаши Котибияти раҳбари Кобицкий Д.А.; МДҲ Парламентлараро ассамблеяси Кенгаши Котибиятининг раҳбар ўринбосари – МДҲ Парламентлараро ассамблеясига аъзо давлатларда демократия, парламентаризмни ривожлантириш ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институти директори Мушкет И.И. ва бошқалар иштирок этди.

Халқаро кузатувчилар партиянинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов кампанияси бошлангани эълон  қилинганидан буён  амалга ошираётган фаолияти билан танишдилар. Сайловолди кампания амалдаги қонунчиликка қатъий мувофиқ тарзда амалга оширилаётгани қайд этилди. Бугунги кунда мамлакатимизнинг турли вилоятларида президентликка номзод ва унинг ишончли вакилларининг сайловчилар билан учрашувлари ўтказилмоқда, улар юртимиз ОАВ да кенг ёритилмоқда.

Ўз навбатида, меҳмонлар ташкил этилган учрашув учун миннатдорчилик билдириб, ўз мақсад ва вазифаларини қисқача сўзлаб беришди. Халқаро кузатувчиларнинг иши комплекс хусусиятга эга бўлиб, улар бир томондан ўтказилган мониторинг бўйича ўз фикрларини билдирса, бошқа томондан, сайлов жараёнини тартибга солувчи амалдаги қонунчиликнинг умумэътироф этилган демократик стандартларга  мувофиқлигини таҳлил қилишади.

Учрашув доирасида кузатувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

Учрашув  самимий руҳда бўлиб ўтди.

O'zLiDeP матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    836
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+