Кўрик-танловнинг Гулистон туман босқичи ғолиблари аниқланди

27.07.2023, 12:37

Кўрик-танловнинг Гулистон туман босқичи ғолиблари аниқланди

Бир неча йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Гулистон туман босқичи ҳам юқори даражада ташкил қилинди.

Танловда тумандаги 10 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунарманд хотин-қизларимиз ўзларининг кўргазма маҳсулотлари билан иштирок этишди. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ишбилармон хотин-қизларнинг кўргазма маҳсулотлари, уларнинг фаолияти, муваффақият ва камчиликлари, келгуси режалари билан яқиндан танишди.

Танлов давомида Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ишбилармон хотин-қизларнинг иш фаолияти, келгуси режа ва мақсадлари билан яқиндан танишиб, мулоқот қилар экан, уларнинг фаолиятига холисона ва низом асосида одилона баҳоландилар.

Танлов якунида эса 1-ўрин Ҳилола Игамбердиевага насиб этди. У мунчоқлардан турли хил сумкачалар, пахта ипларидан аёл ва эркакларга оёқ кийимлари ишлаб чиқаради. 2-ўрин Маҳбуба Абдуллаева насиб этди. У тумандаги энг иқтидорли аёллар сартароши, шу кунгача 20 дан ортиқ шогирдлар тайёрлаб чиқарган. 3-ўринга Гулнора Гуломсалиева моҳир гилам тўқиш устаси, ўз ишлари билан ҳалқаро тадбирларда фаол иштирок этиб, бир қанча ташаккурнома ва фаҳрий ўринлар эгаси ҳисобланади.

Шунингдек тадбирда фаол иштирок этган тадбиркорларимиз партиямиз ва ҳамкорларимиз томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

O'zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    563
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+