Ишончли вакил сардобалик сайловчилар билан учрашди

07.07.2023, 17:03

Ишончли вакил сардобалик сайловчилар билан учрашди

O‘zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятдаги ишончли вакили Покиза Аҳмеджанова сардобалик сайловчилар билан учрашди.

- Номзоднинг сайловолди дастурида барча инсонларнинг ёши, миллати, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётда фаол иштирок этишини қўллаб-қувватлаш устувор ғоялардан бири сифатида белгиланган, – деди у. – Маълумки, Янги Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилинди. Янгиланган Конституциямизда давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари 3 баробар кўпайтирилди. Адолатли ижтимоий сиёсатни юритиш Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг асосий омилларидан бири этиб белгиланди.

Эндиликда туманларда ижтимоий хизматлар марказлари, психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат “мобил гуруҳлар” фаолият юритади. Зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “колл-марказ”лар ташкил қилинади.

Учрашувда сўз олган фаоллар ҳам номзоднинг сайловолди дастуридаги мақсад ва вазифалар партиямиз дастурига ҳамоҳанглигини алоҳида эътироф этишди. Шунинг баробарида барчани бўлажак сайловда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб, овоз беришга чақиришди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилояти кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    497
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+