Ишончли вакил Ургут туманидаги тадбиркорлар билан учрашди

07.07.2023, 17:03

Ишончли вакил Ургут туманидаги  тадбиркорлар билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Рустам Холмуродов Ургут туманидаги  тадбиркорлар ва сайловчилар билан учрашди.

Ишончли вакил томонидан номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган бешта стратегик мақсад ҳақида тушунчалар берилди.

Жумладан, дастурда 2030 йилга бориб ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2 баробар кўпайтириб, 160 миллиард долларга етказиш, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажмини ҳозирги 2 минг 200 доллардан 4 минг долларга ошириш асосий стратегик мақсадларимиздан бири бўлади. Ўзбекистон “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига кириши учун барча имкониятлар ишга солинади.

Эътиборлиси ҳар бир туманда камида мингта иш ўрни яратадиган 2 тадан янги саноат зоналарини ташкил этилиб, – “ай-ти” хизматлари экспортини 5 миллиард долларга олиб чиқилиб,  экспорт ҳажмини 2 баробар ошириб, 45 миллиард долларга етказиш устувор вазифалардан бири бўлади.

Учрашувда сайловолди дастуридан ўрин олган бошқа вазифалар хусусида ҳам иштирокчилар томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди ҳамда бўлажак сайловда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев номзодига овоз беришга чақирилди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    629
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+