Аҳолимиз кафолатланган тиббий хизмат билан қамраб олинади

07.07.2023, 17:03

Аҳолимиз кафолатланган тиббий хизмат билан қамраб олинади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Мавлудахон Ходжаева Фарғона шаҳридаги 5 оилавий поликлиника бошланғич ташкилотида сайловолди дастури тарғиботига бағишланган учрашув ўтқазди.

Ишончли вакил учрашув аввалида сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди ва сайловолди дастуридаги тиббиёт соҳасини ривожлантиришга қаратилган келгусидаги устувор вазифалар борасида маълумотлар берди.

Жумладан, аҳоли ўртасида ижтимоий аҳамиятга молик касалликларни барвақт аниқлаш ва улар билан касалланиш кўрсаткичларини кескин камайтириш чоралари кўрилди. 2030 йилга қадар оналар ва болалар ўлими, болалар ўртасидаги ирсий касалликларни камида 2 баробарга қисқартириш, онкологик, юрак-қон томир, диабет, нафас йўллари ва юқумли касалликлар бўйича эрта ўлимни эса 2,5 баробарга камайтириш соҳадаги энг асосий вазифалардан бири бўлади.

2030 йилга қадар тиббиётга бюджетдан ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини 2 карра ошириб, уни 6 миллиард долларга етказиш орқали аҳолини кафолатланган тиббий хизмат билан қамраб олиш даражасини янада кенгайтиришни бу йўналишдаги асосий мақсадлардан бири сифатида белгиланади.

Келгуси йилдан бирламчи бўғин орқали энг кўп учрайдиган 10 та касалликни даволаш ва 6 та тиббий хизматдан иборат кафолатланган тиббий пакетни аҳолига бепул тақдим этиш чоралари кўрилади.

Учрашувда сайловолди дастуридан ўрин олган бошқа вазифалар хусусида ҳам иштирокчилар томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди, сайловчилар дастур бўйича   ўзларини қизиқтирган саволларга ишончли вакил томонидан жавоб олишди.

Тадбир якунида ишончли вакил барчани партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    469
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+