Одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бош мақсадимиз

07.07.2023, 19:31

Одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бош мақсадимиз

Поп тумани Баркамол авлод болалар спорт мактабида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилояти бўйича ишончли вакили Икромхон Нажмиддинов иштирокида сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Поп туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари, бошланғич партия ташкилоти аъзолари, туман кенгаши депутатлари қатнашдилар.

Ишончли вакил президентликка номзоднинг сайловолди дастурида белгилаб берилган бешта мақсаднинг мазмун-моҳияти билан атрофлича таништирди.

Жумладан, ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароит яратиш йўналишида 2030 йилгача мактабгача таълимга болаларни юз фоиз қамраб олинишига эришиш, “Йилига 500 минг ўқувчи  ўрни” дастури, барча шаҳар ва туманларда “Истеъдод –интилиш- истиқбол” деб номланувчи мактаб-интернатларни ташкил этиш кабиларга эътиборни қаратди.

Шунингдек, у сайловолди дастуридаги “Одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш” мақсадига тўхталар экан, вилоятда, шу жумладан, Наманган вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича эришилган натижалар мисолида келгуси етти йилга мўлжалланган вазифалар кўлами ҳақида тушунча берди.

Ишончли вакил сув ресурсларидан тежаб-тергаб фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бунда жамоатчиликнинг ўрни ва роли, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда  томчилатиб суғориш технологияларининг жорий этилиши ва бундан кутилаётган натижаларни ҳам таҳлил қилиб берди. Бу йўналиш учрашув иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, тадбирда сўзга cҳиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурини, унда белгиланган бешта мақсадни якдиллик билан қўллаб-қувватлаб, барча сайловчиларни фаолликка чақирдилар.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    472
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+