Кўрик-танлов ғолиблари аниқланди

25.07.2023, 17:39

Кўрик-танлов ғолиблари аниқланди

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2023 йил 28 апрелдаги қарорига асосан, барча ерда бўлганидек, Бухоро вилоятида ҳам “Ишбилармон аёл-2023” кўрик-танловининг туман-шаҳар босқичлари бошлаб юборилди.

Мазкур кўрик – танловининг Бухоро шаҳар босқичида тадбиркор аёллар ўз маҳсулотлари ва ишланмаларини талабчан ҳакамлар ҳайъати эътиборига ҳавола этдилар.

 7 йилдан бўён O’zLiDeP томонидан ўтказиб келинаётган мазкур кўрик танловда Бухоролик соҳа аёллари ҳам ўз меҳнатлари маҳсулини намойиш этиш имконига ва совринли ўринларни эгаллашга эришдилар.

Кейинги пайтда тадбиркорлик соҳасидаги ютуқлари инобатга олинган ҳолда ҳакамлар ҳайъати Бухоро шаҳридаги "Наргиза DESIGN" маъсулияти чекланган жамияти раҳбари Наргиза Аллаковага фахрли биринчи ўринни беришга қарор қилдилар, иккинчи ва учунчи ўринлардан эса “Нодира ателье” корхонаси директори Нодира Юсупова ҳамда якка тартибдаги Наргиза Исмаиловалар жой олдилар. Шунингдек, якуний натижаларга биноан, бир қатор ишбилармон ва тадбиркор аёллар “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор”, “Замонавий ташаббускор аёл” номинацияларининг ғолибалари сифатида ташкилотчилар томонидан муносиб равишда рағбатлантирилдилар.

Шаҳар босқичи ғолиблари кўрик-танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Тадбир сўнгида сўзга чиққан Бухоро шаҳар ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Умарова ва бошқалар юртимизда тадбиркор аёллар учун яратиб берилган шарт-шароитлар бухоролик соҳа ходимлари меҳнатига ҳам ўзига хос ижобий туртки бераётганини ва бу борадаги жараён бундан кейин ҳам изчил давом этишини таъкидладилар.

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    527
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+