Неъматни қадрламоқ керак

11.08.2023, 09:58

Неъматни қадрламоқ керак

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши вакиллари жойларда, маҳаллаларда, турли корхона ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак учун пойдевор” деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамиятини очиб беришга қаратилган давра суҳбатларини ўтказишмоқда.

Жарқўрғон туманида «Термиз Жайхун» кластерига қарашли "Сурхон текс" МЧЖда ана шундай учрашув ташкил этилди.

Мамлакатимизнинг ўттиз бир йиллик тарихига назар ташлайдиган бўлсак, қисқа давр ичида, айниқса унинг охирги етти йиллигида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий ҳаётида туб ислоҳотлар ва бурилишлар даври бўлаётганлигини сезмоқдамиз.

Айниқса, иқтисодиёт тармоқларини жадал ривожлантиришва тадбиркорликка кенг йўл очиш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, тиббий хизматлар ва таълим сифатини жаҳон стандартларига мослаштириш, шаҳар ва қишлоқларимизни обод қилиш, юртимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтириш йўлида эришаётган натижаларимиз тобора яққол намоён бўлмоқда, биз бу ислоҳотларни ҳар биримиз ўз ҳаётимизда кўриб, ҳис этаяпмиз.

Учрашувда шулар ҳақида сўз борар экан, бугун биз ана шу имкониятларни қадрига етиб, мустақиллигимизни асраб-авайлашимиз ва мамлакат тараққиётига барчамиз муносиб ҳисса қўшишимиз лозимлиги айтиб ўтилди.

Худди шундай тадбир Термиз шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиникасида ҳам ўтказилди. Унда тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар, аҳолининг тиббий саломатлигини сақлаш, соҳа ходимларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар мисол келтирилди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    568
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+