Истиқлол шодиёнасига бағишланган туркум тадбирлар бўлиб ўтмоқда

14.08.2023, 09:52

Истиқлол шодиёнасига бағишланган туркум тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрами муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда жойларда туркум тадбирлар учрашув ва давра суҳбатлари ташкил қилинмоқда.

Ана шундай маънавий-маърифий тадбир Орол бўйи минтақасида ҳам ташкил қилинди. O’zLiDeP Мўйноқ туман Кенгаши томонидан “Ватан учун яшайлик” шиори остида ташкил қилинган учрашувда сўзга чиққанлар Янги Ўзбекистон, янги ҳаёт, янги жамият қуриш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ўзининг ижобий натижасини амалда номоён этиши, ҳар қандай синов ва машаққатларни енгишга қодир бўлган халқимизнинг буюк иродаси, азму шижоатига таяниб, Ўзбекистон равнақи учун ўз олдимизга қўйган янги ва юксак марраларга, албатта, эришилиши хақида тўхталиб ўтилди.

Айниқса гендер тенглигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар самараси улароқ, жамиятимиз ҳаётида хотин-қизларимиз кириб бормаган соҳа қолмади. Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатимиз иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини оширишга катта эътибор қаратилиб келинаётганлигини таъкидлаб ўтилди.

Учрашув туманда фаолият юритаётган ҳунармандларнинг кўргазмаси билан давом этди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    498
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+