Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти

18.08.2023, 17:21

Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти

Кўпчиликнинг ўй-у ҳаёли, қувончи ташвиши билан ҳамнафас бўлган, одамлар кўнглидан жой олган, давр билан ҳамнафас ташаббус билан бошланган саъй-ҳаракатлар, ҳаётимиздан муқим ўрин оладиган анаъаналарга пойдевор вазифасини ўташи сир эмас.

Президентимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда “Тадбиркорлар куни”нинг белгиланиши яна бир хайрли анъанани бошлаб берди. Бизнес ва ишбилармон доиралар вакиллари ушбу санани нафақат касбий байрам санаси сифатида балки, Давлатмиз раҳбари билан яна бир бор бевосита мулоқот имконияти яратилгани учун ҳам қадрламоқдалар.

Чунки, бу мулоқот чоғида бир йиллик ишлар натижалари сарҳисоб қилинмоқда, энг илғор бизнес вакиллари айнан шу куни давлат мукофотлари билан тақдирланмоқда. Энг муҳими, мулкдорлар синфи вакилларининг кундалик фаолияти билан боғлиқ кўплаб долзарб масаллар муҳокама қилинмоқда, уларга биргаликда ечим топилмоқда.

Жорий йил “тадбиркорлар куни” муносабати билан эл-юрт равнақи йўлидаги, қўлга киритаётган юксак натижалари учун бир гуруҳ юртдошларимиз Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирландилар.

Мамлакатимизда тадбиркорликни ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, бизнес вакилларини қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар кўлами кенгайтирилмоқда.

Эл-юрт равнақи йўлида фидойилик ўкрсатаётган тадбиркор ва ишбилармонлар доимо эътиборда. “Тадбиркорлар куни” муносабати билан жорий йил ҳам Жиззах шаҳридаги «Жиззах Eco Textile» масъулияти чекланган жамияти ижрочи директори Иркин Кабуловнинг “Дўстлик” ордени, Шароф Рашидов туманидаги «Euro Azia Motors» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Халқ депутаталри Ш.Рашидов туман Кенгаши депутати Акмал Ахмедов ва Фориш туманидаги «Rustex Invest Products» масъулияти чекланган жамияти маслаҳатчиси Турғун Кучкуновлар “Шуҳрат” медали, кўплаб тадбиркорларимиз “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Жорий йилги мулоқот арафасида Президентга тадбиркорлардан            6 мингга яқин мурожаат келиб тушган. Тадбиркорлар кўтарган асосий масалалар – кредит ва молиявий ёрдамни кенгайтириш (жами мурожаатларнинг 26 фоизи), бизнесни жой ва инфратузилма билан таъминлаш (21 фоиз), солиқ тизимини соддалаштириш (10 фоиз), текширишлар ва ортиқча бюрократияни кескин қисқартириш (8 фоиз) билан боғлиқ.

Маълум қилинишича, олдинги очиқ мулоқотларга тайёргарлик давомида кўтарилган масалаларнинг 80 фоизи индивидуал хусусиятга эга бўлиб, кўплари жойида ҳал қилинган. Бу сафар 70 фоиз тадбиркорлар тизимли муаммоларни ечимлари билан таклиф қилмоқда.

Бу ҳақда айтиб ўтар экан, Давлатимиз раҳбари: “Тадбиркорларимиз фақат ўзига эмас, бутун соҳага наф келтирадиган масалаларни кўтараётгани қувонарли”, в – деб таъкидлаб ўтди.

Очиқ мулоқот чоғида нафақат тадбиркорлар, балки энди ўз бизнесини бошлаш иштиёқида бўлган йигит-қизларимиз кутаётган кўплаб янгиликлар айтиб ўтилди. Тадбиркорларга берилаётган қўшимча имтиёзлар, улардан кутилаётган самарали натижаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, кичик тадбиркорлар “оёққа туриб олиши” ва фаолиятини кенгайтириши учун мутлақо янги ёндашувлар жорий қилинади.

Бунда, ушбу соҳа вакилларини тадбиркорликка ўқитиш, уларга лойиҳа қилиб бериш, фаолиятини молиялаштириш, маҳсулотларига бозор ва бизнесига шериклар топиш бўйича яхлит эко-тизим яратилади. Бунинг учун, энг аввало, “Қишлоқ қурилиш банк” “Бизнесни ривожлантириш банки”га айлантирилади. Ушбу янги банкнинг фаолияти ҳам, ишлаш услуби ва молиялаштириш механизмлари ҳам янгича бўлади.

“Кредит ва солиқ тарихи” тоза бўлган тадбиркорларга фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш учун кредит олишда гаров талаби 50 фоизга камайтирилади. Қайд этилишича, ҳудудлардаги кичик бизнес марказларида ўқиган тадбиркорларнинг лойиҳаларини энг қулай шартларда молиялаштириш йўлга қўйилади.

Бунда, кичик бизнес лойиҳасининг 10 фоизига тадбиркор инвестиция киритса, 45 фоизига “Бизнесни ривожлантириш банки” (аввалги “Қишлоқ қурилиш банк”)нинг ўзи, қолган 45 фоизи учун давлат кўмагида ресурс йўналтирилади.

Кредитлар тадбиркорларга 5-7 йил муддатга имтиёзли шартлар асосида берилади. Ушбу маблағларнинг 150 млн. доллари бўйича кредит линиялари  1 октябрдан очилади.

Шунингдек, ўз бизнесини йўлга қўя олган, “кредит ва солиқ тарихи” тоза бўлган тадбиркорларга фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш учун кредит олишда гаров талаби 50 фоизга камайтирилади.

Лойиҳа доирасида олиб кириладиган асбоб-ускунани суғурталаш, хом-ашё ва материалларни сертификатлаш харажатлари марказлар томонидан қоплаб берилади. Умуман, дастурда иштирок этаётган кичик бизнес корхоналари фаолиятини уч йилгача текширишга йўл қўйилмайди.

Йиғилишда янги бозорларга сифатли ва рақобатбардош маҳсулот олиб кириш масаласига тўхталди. “Бир нарсани тўғри тушуниш керак. Биз айрим мамлакатлар каби нефть-газ ресурсларини сотиш ҳисобига юқори иқтисодий ўсишни таъминлай олмаймиз. Бизнинг “нефтимиз” ҳам, “газимиз” ҳам бу – сиз каби ташаббускор ва ишбилармон тадбиркорлар хом ашёдан яратаётган юқори қийматли ва сифатли маҳсулотлардир”, - деди Давлатимиз раҳбари.

Таъкидланганидек, “Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури жорий йилда ҳам давом эттирилади ва дастур билан қамраб олинадиган корхоналар сони 500 тага етказилади. Улар учун дастурдаги барча имтиёзлар давом эттирилади.

Очиқ мулоқот чоғида Давлатимиз раҳбари эълон қилган бу каби имтиёзлар, яратилаётган шарт-шароитлар юртимизда тадбиркорликни янада ривожлантиришга жуда катта туртки бўлиши шубҳасиз.

Шерзод МАМАТҚУЛОВ

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    487
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+