Халқ вакилларининг фаолияти таҳлил қилинди

24.08.2023, 14:54

Халқ вакилларининг фаолияти таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг нвбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, O`zLiDeP туман Кенгаши раислари, Халқ депутатлари  туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбарлари, партия фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда партия депутатлик гуруҳлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар, хусусан ўтказилган депутатлик гуруҳлари йиғилишлари, йиғилишларда кўтарилган ва туман Кенгаши сессияларига киритилган масалалар ҳамда уларнинг ҳал этилганлиги, депутатларнинг партия билан алоқалари, сайловчилар билан учрашувлари, депутатлар томонидан округдаги муаммоларни ҳал этилганлиги тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида депутатлар томонидан 743 та долзарб муаммолар ҳал этилди. Ёшларимизни бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари юзасидан улар билан шахмат, шашка, теннис, футбол, баскетбол, волебол спорти турлари бўйича мусобақалар ташкил этилиб борилди. Ихтидорли ёшлар орасидан гуруҳлар тузиб туман ва шаҳар босқичларида ташкил этилган мусобақаларида қатнашишга эришилди.

“Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасида ҳам ижобий ишлар олиб борилган.

Тадбирда партия депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада жонлантириш, кучли депутатлик назоратини олиб бориш, сайловчилар муммолари ва мурожаатларини мунтазам ҳал қилиб бориш каби масалаларда фаоллик талаб этилиши таъкидлаб ўтилди.

  • Кўрилди
    306
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+