Очиқ мулоқот тадбиркорларга янги лойиҳаларни амалга оширишга куч ва ғайрат бағишлади

25.08.2023, 16:29

Очиқ мулоқот тадбиркорларга янги лойиҳаларни амалга оширишга куч ва ғайрат бағишлади

 “Тадбиркорлар куни” муносабати билан жиззахлик тадбиркор – Акмал Ахмедов “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Бу тадбиркорнинг сўнгги йилларда турли жабҳаларда олиб борган фаолиятининг муносиб эътирофи, десак янглишмаймиз.

 Акмал Аҳмедов раҳбарлик қилаётган “"EUROAZIYA MOTORS" МЧЖ нафақат харидорларга автомобиль етказиб бериш билан, балки қурувчилик, балиқчилик, иссиқхона йўналишида ҳам фаолият олиб боради. Қолаверса, Акмал Ахмедов халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, тумандаги “Қатортол” маҳалла фуқаролари йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси ҳисобланади.

Айни пайтда Акмал Ахмедов раҳбарлик қилаётган жамиятда 65 киши доимий 200 нафар киши мавсумий иш билан таъминланган. Ёш тадбиркор мустақил равишда тадбиркорлик фаолиятини бошлаганига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, йирик-йирик лойиҳаларнинг бунёд этилишида қатнашиб, эл назарига тушган. Улардан бири - Жиззах шаҳри Сангзоркўл ҳудудида Олимпия ўйинлари дастурига киритилган Велоспортнинг БМХ йўналиши бўйича қурилган велотрасса мажмуаси ҳисобланади.

Украина, Нидерландия, Франция, Белорусия ва Хитой давлатларинг малакали мутахассислари билан биргаликда қурилган трассанинг умумий қиймати 19.4 миллиард сўмни ташкил қилади. Айни пайтда трасса халқора велосипедчилар уюшмаси мутахассислари синовидан ўтказилиб, халқаро мусобақаларни ўтказиш учун махсус сертификатга эга бўлди.

Трасса иккита 5 ва 8 метрлик старт чизиқ баландликларидан иборат бўлиб, 5 метрлиги ҳаваскорлар, 8 метрлиги эса нуфузли мусобақаларини ўтказиш учун мўлжаланган.

Мутахассислар бу каби  жаҳон  андозалари асосида бунёд этилган велотрасса мажмуаси нафақат мамлакатимизда, балки Марказий Осиёда саноқли эканини фахр билан қайд этмоқдалар.

Бугун Жиззах шаҳрига кўркига кўрк бағишлаб турган бир қатор кўп қаватли турар жой бинолари ҳам жамият қурувчилари томонидан бунёд этилган.

Корея технологияси асосида бунёд этилган 8 гектар майдондаги иссиқхонада эса, бу йил ички бозорга 1 миллиард 400 миллион сўмлик маҳсулот чиқарилиб, 100 мирг доллар қийматдаги маҳсулотлар экспортга йўналтирилди. 5 гектар ердаги балиқчилик хўжалигида йилига 20 тонна балиқ етиштирилмоқда.

- Менимча, дунёнинг бирорта мамлакатидаги бизнес вакиллари ва тадбиркорлар давлат раҳбари билан бундай мулоқот майдонига эга бўлмаса керак. Бу ҳам бўлса, бизнинг бахтимиз. Кўтарилган ҳар бир масала, айтилган ҳар бир фикр ва мулоҳаза, таклиф, берилаётган янги солиқ имтиёзлари фақат ва фақат тадбиркорлар манффаатига қаратилди. Энг муҳими, Президентимизнинг биз тадбиркорларга бўлган эътибори ва самимияти, ишончи нафақат мени, мулоқотда иштирок этган барча тадбиркорларни янгидан-янги ишларга илҳомлантирди, кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшди, - дейди тадбиркор.

Айни пайтда Акмал Ахмедов бошчилигидаги жамоа аъзолари  замонавий технологиялар асосида қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона бунёд этиш тараддудида...

O‘zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    498
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+