Энг муносиблар сараланди

28.08.2023, 14:52

Энг муносиблар сараланди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, саломатлигини мустаҳкамлаш ва энг муҳими, улар учун муносиб турмуш шароитини яратиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан мазкур йўналишни ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар натижасида опа-сингилларимизнинг ижтимоий фаоллиги оширилиб, турмуш фаровонлиги юксалмоқда.

Мамлакатимиз мустақиллигининг қутлуғ ўттиз икки йиллик тўйи остонасида Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” маданият саройида "Ишбилармон аёл – 2023" кўрик-танловининг Тошкент вилояти ҳудудий республика босқичи ҳам бу борадаги амалий ишлардан бири бўлди.

Негаки, кўрик-танлов мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий ислоҳотлар, сиёсий жараёнлар туб мазмун-моҳиятини кенг тарғибот-ташвиқот қилишда, юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш туфайли бугуннинг замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратиш мақсадида ўтказилмоқда.

Бу йил саккинзинчи марта ўтказилаётган танловда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Пак Виктор Николаевич, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, партия вилоят Кенгаши масъул ходимлари, ҳудудий ва маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлари, танловнинг туман ва шаҳар ғолиблари, тадбиркорлар, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Кўрик-танлов доирасида вилоятда фаолият юритаётган салоҳиятли фермер, тадбиркор ва ишбилармон аёллар раҳбарлигидаги корхоналар маҳсулотлари намойиш этилган кўргазма тақдимоти ҳам ўтказилди.

Кўрик-танлов иштирокчилари фаолиятига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O'zLiDeP, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Ўзбекистон касаба уюшмалари  федерацияси,  Савдо-саноат палатаси  вакилларидан иборат одил ҳакамлар ҳайъати аъзолари холисона баҳо беришди.

Ҳакамлар иштирокчиларни баҳолашда уларнинг экспорт ва импорт салоҳияти, хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги фаоллиги, ногиронлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлашда амалга оширган хайрли ишлари, хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг хоҳиш-истаклари, ҳар бир ҳудуднинг ички хусусиятларидан келиб чиқиб, бизнесга йўналтириш бўйича амалга оширган аниқ амалий ишлари сингари жиҳатларини инобатга олишди.

Ҳакамлар учун энг муносиб “Ишбилармон аёл – 2023”ни аниқлаш осон кечмаган баҳолаш жараёни якуний натижаларига кўра, Паркент туманидаги «Заркент Гавҳари» фермер хўжалиги бошлиғи Ризаева Гавхар ғолибликни қўлга киритди.

Иккинчи ўринга Ангрен шаҳридаги “Yangiоbоd  kelajak  sari” оилавий корхонаси раҳбари Уралова  Ойша , учинчи ўринга Оҳангарон шаҳридаги “Покизахон” МЧЖ раҳбари Баходирова  Зарифахон  лойиқ деб топилди. 

Шунингдек, қолган номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, партиянинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

Танлов давлат мустақиллигининг 32 йиллик байрами муносабати билан партия вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган байрам концертига уланиб кетди.

 Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    306
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+