Қорақалпоғистонлик энг муносиб ишбилармон аёллар аниқланди

28.08.2023, 15:42

Қорақалпоғистонлик энг муносиб ишбилармон аёллар аниқланди

Хотин-қизларни оилавий тадбиркорликка, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерликка жалб этиш ҳамда бандлигига кўмаклашиш орқали ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорларини рўёбга чиқариш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида ҳар йили анъанавий тарзда  ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг ўрни катта.

Қорақалпоғистон Республикасида давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида  "Ишбилармон аёл - 2023" кўрик-танловининг ҳудудий Республика босқичи бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизда кейинги йиллари амалга оширилаётган  туб ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиланишлар, айниқса хотин-қизларимиз барча соҳаларда фаол иштирок этаётганлиги, хусусан, тадбиркорлик, ишбилармонлик ва фермерлик соҳасида улкан натижаларга эришаётганлиги, минглаб иш ўринлари яратишда ўз ҳиссаларини қўшаётганлигини алоҳида эътироф этди ва танлов иштирокчиларига  муваффақиятлар тилади.

Бу йилги ташкил қилинган “Ишбилармон аёл - 2023” кўрик- танловида шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 16 нафар  иштирокчилар ўзаро беллашдилар. Танловда ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир иштирокчининг иш фаолияти, билим тажрибаси, экспорт импорт салоҳияти, маҳсулотлар хоридоргирбоплиги, яратилган иш ўринлар, ҳуқуқий саводхонлиги, партия ва жамоат  ишларидаги  фаоллиги,  келгуси режалари барча-барчасини танлов мезонига асосан холис баҳолади.

Танловда ҳакамлар ҳайъати томонидан энг муносиб деп топилган шижоатли, ташаббускор, қобилиятли, ишбилармон аёллар аниқланди. Танлов якунида учинчи ўринга Тўрткўл туманидан якка тадбиркор Хидирова Бибигул, иккинчи ўринга Кегейли туманидан “Сарбиназ миллий кийимлари” МЧЖ раҳбари Атаниязова Сарбиназ муносиб деп топилган бўлса, биринчи ўринга Нукус шаҳридан “KUNGRAD AGRO – SOLODKA SISTEM” МЧЖ раҳбари Замира Хожаметова мутлоқ ғолиб бўлди.

Ғолиб бўлганларга партия ва ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек танловда фаол иштирок этган тадбиркор хотин-қизларга Ташаккурнома ва эсдалик савғолари ҳам топширилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    345
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+