Мўйноқликларни руҳлантирган мулоқот

07.09.2023, 16:15

Мўйноқликларни руҳлантирган мулоқот

O‘zLiDePнинг Оролбўйи ҳудудидаги фаолларидан бири, мустақиллигимизнинг 32 йиллига арафасида Президентимиз фармонига биноан “Дўстлик” ордени билан тақдирланган таниқли тадбиркор Амина Бекжановани қорақалпоғистонликлар яхши билишади ва олижаноб ишларини эътироф этишди.

Истиқлол тантаналари нишонланган кунларда у Нукусдан анча олисга йўл олди. Тўғрироғи, мўйноқлик ёшлар билан учрашиб, мустақилликнинг моҳияти ва аҳамияти хусусида дилдан суҳбатлашди.

Ишбилармон аёл кейинги йилларда хусусий мулк ва кичик бизнес эгалари манфаатларини ишончли ҳимоялашни таъминлаш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалий натижалари хусусида батафсил сўз юритди. Ҳар бир оилада реал даромадга эга бўлишга мойилл ик ҳисси шаклланаётгани уларнинг ташаббуслари давлат томонидан рағбатлантирилаётгани ҳосиласи эканини таъкидлади.

Буларнинг барчаси мамлакатимизда ишлаб чиқариш ва хизматларнинг мисли кўрилмаган турлари, кўплаб янги иш жойлари юзага келишига асос бўляпти. Халқ онги ва тафаккури, дунёқарашининг ўзгаргани мустақиллик йилларида эришган энг катта бойлигимиздир.

Мўйноқлик йигит-қизлар кейинги йилларда кредит ва субсидия олиш, лицензия, кўчмас мулк ва ресурсларга эга бўлиш, экспорт каби масалаларда кўплаб янги имконият ва шароитлар яратилаётганидан мамнунлигини изҳор этишди. Ортиқча текширишл ар, нақд пул, валюта ва хом ашё бўйича мавжуд чекловлар, тўсиқ ва ғовларнинг аксариятига барҳам берилгани, айниқса, қувонарли.

Энг асосийси, давлат идораларида тадбиркорларга нисбатан муносабат ўзгарди, жамиятда уларнинг обрўси ва мавқеи кун сайин ортиб бормоқда. Натижада ички ва ташқи бозорда ўз мустаҳкам ўрнига, нуфузи ва брендига эга бўлган ҳақиқий тадбиркорларимиз синфи шакллана бошлади.

Иқтисодиётимиз таянчи ва ислоҳотларимиз локомотивига айланган  тадбиркорлар учун имконият ва шароитлар ёшларни бизнес йўлини танлашга ундамоқда. Авваллари тадбиркорлар учун  бундай шароитлар бўлмаган эди.

– Туризм соҳасида бизнес очиш ниятида бўлган ёшлар шу соҳада бир йил давомида тажриба тўплаб олишини маслаҳат берган бўлар эдим, – дейди Амина Бекжанова. – Бу борада нима ёрдам керак бўлса, мен тайёрман.

Мухтасар хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, Амина Бекжанова 25 нафар ёшни доимий иш билан таъминлаган. Қорқалпоғистон Республикасига келаётган сайёҳларга 12 турдаги хизматларни кўрсатиш бўйича катта тажриба тўплаб, ўзига хос мактаб яратган.

Учрашув якунида тадбиркор аёл ёшларни қизиқтирган барча саволларга батафсил  жавоб берди. Хуллас, Мўйноқдаги мулоқот тиллардан дилларга кўчиб, навқирон авлод вакилларига мотивация бағишлади.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    297
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+