Тадбиркор муваффақиятга эришишнинг муҳим омиллари ҳақида гапирди
11.09.2023, 16:36
Термиз шаҳридаги “Geniy-Termiz” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, “Дўстлик” ордени соҳиби, O'zLiDeP Термиз шаҳар кенгаши депутати Геннадий Кравченя билан тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар ҳамда аҳоли вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Геннадий Кравченя тадбиркорлик фаолияти, эришган ютуқлари, муваффақиятларининг муҳим омиллари ҳақида иштирокчиларга гапириб берди. Ёшлар ҳамда аҳоли вакилларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди.
– Ҳар қандай ишда муваффақиятга эришишнинг асосий омиллари изланиш, саъй-ҳаракат, машаққатли меҳнат, энг асосийси, омилкорлик билан иш юритишда, – дейди тадбиркор Г.Кравченя.
Бу каби учрашувлар тадбиркорликни энди бошлаган, тадбиркорликка қизиққан ёшларнинг тадбиркорлик борасидаги билим ва тушунчаларини бойитишга, бизнесга бўлган қизиқишларини оширишга хизмат қилмоқда.
O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
“Энг яхши бизнес режа” танлови ғолиблари тақдирланди
18.01.2024, 17:11
-
Хизмат кўрсатиш салмоғи ортмоқда
17.01.2024, 16:31
-
140 турдаги мебел маҳсулотлари ишлаб чиқараётган O'zLiDeP фаолининг йиллик даромади 11,4 млрд. сўмни ташкил этади
06.10.2023, 14:02
-
Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди
29.09.2023, 15:46
-
Тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди
22.09.2023, 15:17
Фикрингизни қолдиринг