Тажрибали тадбиркор олотлик ёшлар билан учрашди

14.09.2023, 11:36

Тажрибали тадбиркор олотлик ёшлар билан учрашди

Уйда ишсиз ва даромадсиз қолган ўнлаб фуқароларни даромадли қилишда ташаббус кўрсатаётган ишлаб чиқариш субъектларидан бири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, O'zLiDeP фаоли Нурмуҳаммад Очилов раҳбарлигидаги  “Parvoz Humo ravnaq trans” МЧЖ ва унинг негизида иш юритаётган тикув–трикотаж фабрикаларидир.

Олот ва Ғиждувон туманларида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келаётган ушбу МЧЖнинг дастлабки иш фаолияти 2011-2018 йилларда транспорт хизмати кўрсатишдан бошланган бўлиб, кейинчалик- 2019 йилдан эътиборан мазкур корхонада тўқимачилик, ундан сўнг эса тикув–трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга киришилган.

Корхона тармоқларида эндиликда жами 1,5 мингта иш ўрни яратилган бўлиб, 2022 йилда умумий қиймати 90 миллион АҚШ долларидан кўпроқ миқдордаги маҳсулот ишлаб чиқаришга эришилган. Шундан 56 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулот Россия Федерацияси, Эрон, Туркия, Хитой, Польша ва Қирғизистон каби давлатлардаги ҳамкорлардан тушган буюртмалар асосида экспортга чиқарилган. Корхонада шу кунгача бошқа бир қатор ишлаб чиқариш муваффақиятларига ҳам эришилган. Германия, Швейцария, Япония давлатларининг бир қатор компанияларида ишлаб чиқарилган замонавий дастгоҳлардан самарали фойдаланиб келинмоқда. Корхонанинг ип-йигирув Ип-йигирув фабрикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Россия, Болгария, Эрон, Миср, Туркия, Польша ва Молдава давлатларига экспорт қилинмоқда.2019 йилдан бошлаб эса “Parvoz Humo ravnaq trans” қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, уларни қайта ишлаш, қурилиш тармоғини йўлга қўйиш орқали масъулияти чекланган жамияти фаолияти замонавий кенг тармоқли кластер мақомини олди.

Сенатор Н.Очиловнинг Олот туманида маҳаллий тадбиркорлар, ташаббускор ёшлар билан ташкиллаштирилган учрашувида ҳам юқоридаги каби тармоқдаги корхоналар ишлаб чиқариш имкониятлари, истиқболли лойиҳалар амалиёти хусусида батафсил сўз юритилди.

Шуни унутмаслик керакки, дея учрашувда экспортбоп маҳсулот ишлиб чиқаришнинг ўзи бўлмайди. Сифатли ва харидоргир маҳсулотларнинггина “бозори чаққон” бўлади. Қолаверса, бу ҳам том маънода тадбиркорликнинг олтин қоидаларидан биридир. Молиявий таҳлил, кези келганда эса таваккалчиликнинг ҳам соҳани ривожлантиришда ўз ўрни бор. Тадбиркорлик соҳасида кластер тизими жорий этилганлигининг афзалликлари, беқиес имкониятлари, пировард натижаларини ҳеч шубҳасиз “Parvoz Humo ravnaq trans” МЧЖ кластери фаолияти мисолида кўриш мумкин.

Учрашувда сўзга чиққан Ж.Аллаков шу ҳақда сўз юритар экан, маҳаллий тадбиркорлар уларга берилган имконият ва яратилган шароитлардан оқилона фойдаланган ҳолда давр талаблари даражасида фаолият олиб боришлари зарурлиги учрашув давомида қайта-қайта таъкидланди. Эътиборлиси кам миқдордаги кредитлар билан ўз фаолиятини бошлаган, кейинчалик соҳада юқори натижаларга эришган, қисқаси ўзини ўнглаб олган тадбиркорлар орасида O'zLiDeP аъзолари ҳам кўпчиликни ташкил этади. Зотан, партиянинг дастурий мақсад-вазифалари ҳам айнан соҳани ривожлантириш билан боғлиқ эканлиги аҳамиятлидир.

Учрашув якунида бизнесни ривожлантириш фаолиятида катта тажрибага эга тадбиркор Н.Очилов томонидан маҳаллий тадбиркорлар ва ёшларни қизиқтирган саволларга  тавсия ва йўналишлар берилди.

  • Кўрилди
    294
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+