Сув ресурсларини тежаш бўйича ислоҳотлар

15.09.2023, 16:59

Сув ресурсларини тежаш бўйича ислоҳотлар

Биз ҳаётимизни сувсиз тасаввур қилаолмаймиз, чунки яшашимизнинг асосий қисми сувга боғлиқ. Сўнгги йилларда мамлакатимизда сув ресурсларини бошқариш ва уларни муҳофаза қилиш борасида мукаммал ташкилий-ҳуқуқий асослар шакллантирилди, сувга оид халқаро ҳужжатлар қабул қилинди. Айниқса, соҳага оид қабул қилинган фармон ва қарорлар мамлакатда сув ресурсларидан самарали фойдаланишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида мазкур бошланган ишларни янги босқичга кўтариш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилмоқда. Хусусан, стратегиянинг учинчи йўналишида юртимизда сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш устувор вазифа сифатида белгиланган. 

Унга кўра, сув ишлатиш самарадорлигини 25 фоизга ошириш, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежайдиган технологиялар билан қамраб олинган ерларнинг умумий майдони 2 миллион гектаргача, шу жумладан томчилаб суғориш технологиясини 600 минг гектаргача етказиш билан боғлиқ вазифаларга алоҳида эътибор қаратилган. 

Бундан ташқари мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш натижасида суғориладиган ер майдонларида шўрланган майдонларни 1,7 миллион гектаргача, кучли ва ўрта шўрланган суғориладиган ер майдонларини 430,0 минг гектаргача, ер ости сув сатҳи муаммоли ҳолатда бўлган ер майдонларини 773,4 минг гектаргача камайтириш белгилангани ҳам юртимизн иқтисодий салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилиши билан  аҳамиятли.

Стратегияда Туямўйин сув омбори ҳажмини қўшимча 1 миллиард куб метрга кенгайтириб, 1,2 миллион гектарда сув таъминотини яхшилаш ва ичимлик суви захирасини яратиш, насос станцияларидаги эскирган 1069 насос ва 1079 электро двигател энергия тежамкорларига алмаштирилиши ҳам узоқни кўзлаб қилинаётган энг тўғри ва оқилона қарор деб биламиз.

Мухтасар қилиб айтганда, Стратегияда кўзда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши мамлакатимизнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва аҳолининг фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Сағиндиқ Турманов,

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    318
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+